АсосийDunyo

Украина ҳеч қандай ҳужумкор операцияларни режалаштирмаган — Дмитрий Кулеба

'Украина ҳеч қандай ҳужумкор операцияларни режалаштирмаган — Дмитрий Кулеба'ning rasmi

Украина урушни истамагани учун ҳеч қандай ҳужумкор операцияларни режалаштирмаган ёки ўтказмайди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди

"Украина ҳеч қандай ҳужумкор ҳарбий амалиётлар, провокациялар ва Россия Федерацияси ҳудудини ўққа тутишни режалаштирмайди ва амалга оширмайди. Бу биз истаган ва режалаштираётган нарса эмас", - деди у "Украина-24" телеканалига берган интервьюсида. 

"Биз урушни эмас, тинчликни хоҳлаймиз",- дея қўшимча қилади Дмитрий .

Кулебанинг фикрича, Донбассдаги вазият кескинлашганига қарамай, можарони дипломатия йўли билан ҳал қилиш имконияти ҳамон мавжуд. 

"Биз фронтда нима бўлаётганини кўряпмиз, Россия нима қилаётганини кўряпмиз, аммо дипломатия барибир ишлай олади", - дейди у.

Қайд этилишича, яқин кунларда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги учрашув ва давлат раҳбарларининг Россия президенти Владимир Путин билан музокаралари каби қатор дипломатик қадамлар режалаштилган .

"Бу борада ҳамкорларимиз бизни қўллаб-қувватлайди. Лекин бу биз ҳеч қандай сценарийга тайёрланмаслигимиз керак дегани эмас", - деди Кулеба.

    Бошқа янгиликлар