АсосийJamiyat

Бир гуруҳ ўзбекистонликлар ишлаш учун Кореяга етиб борди

'Бир гуруҳ ўзбекистонликлар ишлаш учун Кореяга етиб борди'ning rasmi

Бугун, 21 февраль куни бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролар 4 йилу 10 ой давомида ишлаш ҳуқуқини берувчи шартномалар билан Корея Республикасига ташкилий тарзда етиб борди.  

Айни вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, улар аввалига карантин ўташади.

"Юртдошларимиз Инчон халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олиниб, карантин ўташ манзилларига кузатиб қўйилди",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар