Хоразм вилоятида ўтказилган текширувлар давомида, ЙПХ ходими томонидан давлат рақам белгиси бўлмаган "Малибу" автомобили тўхтатилган. Шундан сўнг, машинадан ёш болакай тушиб келади. Бола 18 ёшга кирганлигини айтиб, ходимни ишонтиришга уринган, бироқ текширувлар давомида унинг ёши аслида 14да эканлиги, 2008 йилда туғилганлиги маълум бўлади.
Шундан сўнг воқеа жойига боланинг отаси чақиртирилган.
ЙҲХББнинг маълум қилишича, ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
"Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини, эътиборли бўлишларини сўраймиз,-дейилади бошқарм хабарида.