АсосийЖАМИЯТ

Йигит ва қиз биринчи марта бирга боришса, улар албатта турмуш қуришади... Сирли Галата минорасини ким нима учун хуш кўради?

Истанбулдаги Галата минораси афсоналари билан диққатга сазовор, тарихий аҳамияти билан ажр...

'Йигит ва қиз биринчи марта бирга боришса, улар албатта турмуш қуришади... Сирли Галата минорасини ким нима учун хуш кўради?'ning rasmi

Истанбулдаги Галата минораси афсоналари билан диққатга сазовор, тарихий аҳамияти билан ажралиб турувчи туристик ер бўлиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар томонидан тез-тез зиёрат қилинадиган обида ҳисобланади. 

Биринчи марта 528 йилда қурилган ва фонарь минораси сифатида ишлатилган Галата минораси бугунги кунгача кўп марта вайрон қилинган ва таъмирланган. Салиб юришлари пайтида вайрон бўлган минора ўрнида 1348-йилда генуяликлар томонидан Масиҳнинг минораси деб номланган янги минора қурилган. Шу сабабли Галата минорасининг ёши шу санадан эътиборан ҳисобланади. Вақт ўтиши билан амалга оширилган таъмирлаш ва тартибга солиш ишлари натижасида ҳозирги шаклини олган миноранинг қурилганлигига бугунги кунда 674 йил бўлди. Дунёдаги энг қадимий миноралардан бири бўлган Галата минорасининг ердан то томининг учигача бўлган баландлиги роппа-роса 69,90 метрни ташкил қилади.

Минора неча қаватдан иборат?

9 қаватли Галата минорасида 2 та лифт бор. Минора тепасига чиқаётиб, биринчи 7 қаватга лифт орқали, кейинги 2 қаватга зинапоялар билан чиқади. Минорадан тушаётганда сиз зинапоядан тўлиқ фойдаланишингиз мумкин.

Галата минораси архитектори

Миноранинг меъмори битта эмас. Йиллар давомида кўплаб меъморлар минорага янги қаватлар, дераза ойналари ва лифтлар каби турли хил унсурлар билан хиссалар қўшган. Ҳозирги кундаги миноранинг меъмори эса Кўксал Анадолдир.Галата минораси ХV асрда Усмонийлар империяси Истанбулни забт этгандан кейин турклар томонидан ҳар йили янгиланиб, такомиллаштирилган. Шунинг учун, бинонинг 3-қаватигача бўлган қисми Генуя меъморий хусусиятига эга бўлса, устки қаватлар Усмонийлар меъморчилигини номойиш қилади.

Галата минораси афсонаси

Энг қадимги Галата минораси афсонасининг бир учи Римликларга бориб тақалади. Римликларнинг эътиқодига кўра, эркак ва аёл биринчи марта Галата минорасига бирга боришса, улар албатта турмуш қуришади. Бироқ, йигит ва қизнинг қайсидир бири илгари минорада бўлган бўлса, бу сеҳр йўқолади.

Галатаминорасинингконуссимон «қалпоғи»

Қадимги Галата минорасининг ХВИ асрдан 1875 йилгача олинган фотосуратларига қараганда, миноранинг учли конусга эга эканлиги кўринади. Бироқ, ўша йили бўрон миноранинг конусини вайрон қилиб юборганидан сўнг, Галата минораси бир муддат конуссиз даврни яшади.

 Аслида, конуссиз даврда Галата минорасини янгилаш учун архитектор Арам Таҳтажиён томонидан тақдим этилган лойиҳа кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Чунки лойиҳа ушбу ҳудуддан театр зали, ресторан ва ўйин- кулгилар зали сифатида фойдаланишга асосланган бўлиб, ўзига хос конусни темир конструкциядан ясалган қўшимча билан алмаштириш эди. Агар бу лойиҳа амалга оширилган тақдирда, эҳтимол Галата минорасининг ҳозирги таъсирчан руҳи, ўз ўрнини бутунлай бошқа атмосферага бўшатиб берган бўларди.

Баъзилар Галата минорасига чиқиб, Истанбулнин бетакрор манзарасини узоқ вақт томоша қилишни хуш кўрадилар, бошқалари Галата минорасининг салобати ва жонли ҳолатини узоқдан томоша қилишни яхши кўрадилар... Хўш, сизчи? Сиз бу масканда бўлганмисиз? Агар ҳали улгурмаган бўлсангиз, биз сизга Истанбулга борганингизда биринчилардан бўли Галата миносига чиқишни тавсия этамиз! 

Мавзуга доир:

Истанбулни кашф этиш қаердан бошланади? (фотосаёҳат)

    Бошқа янгиликлар