АсосийJamiyat

Тошкентда ҳокимликка тегишли 14 сотих ерни сотаётган шахс ушланди

'Тошкентда ҳокимликка тегишли 14 сотих ерни сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент туманида ҳокимлик захирасидан 14 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Ш. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Тошкент туман ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки “З.” исмли таниши орқали 8 000 АҚШ доллари эвазига унга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ва  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар