АсосийJamiyat

Қишнинг сўнги ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

'Қишнинг сўнги ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар қилишича, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат 18-21° илиқгача кўтарилади, ушбу кун меъёридан 7-9° га юқоридир.

Эртадан иш ҳафтасининг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9° илиқ, кундуз кунлари 13-18° илиқ бўлиши кутилмоқда, бу иқлимий меъёрдан юқоридир.

Пойтахтимизда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25 февраль, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Бошқа янгиликлар