Асли фарғоналик бўлган Х.Н. 2020 йил январь ойида ишлаш учун Россия Федерациясига кетади ва 2021 йилнинг ноябрида бахтсиз ҳодиса оқибатида баландликдан йиқилиб, бош қисмидан оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, йигит анча муддат Россияда даволанди. Маблағсиз, иқтисодий қийин аҳволда қолган Х.Н оиласи бағрига қайтди. Унга шифокор назорати остида Ватанига қайтишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Тошкент халқаро аэропортида агентлик маъсул ходимлари ва фуқаронинг яқин қариндошлари томонидан кутиб олинди ва тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатилди.






