АсосийJamiyat

“Марғилоншаҳаргаз” ходими пора билан қўлга тушди

'“Марғилоншаҳаргаз” ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Марғилон шаҳрида табиий газ истеъмолидан қарздорликни ўчириб бермоқчи бўлган мутахассис Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабар берди.

 “Марғилоншаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш хизмати етакчи мутахассиси М.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.нинг хонадонида газ истеъмоли ҳисобидан вужудга келган 3,7 млн сўм қарздорликни базадан ўчириб бериш ҳамда янги газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига жами 2,3 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар