Масс-медиа фонди Васийлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида фонд директори лавозимига Давлетова Нозиманинг номзоди тасдиқланди.
Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди маълум қилди.
Таъкидланишича, Н.Давлетова жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис. У "Халқаро музокаралар" соҳасида университетда дарс бериш тажрибасига эга. Шунингдек, Давлетова шу кунга қадар гендер масалалари бўйича лойиҳалар ташаббускори ва координатори бўлиб ишлагани айтилади.
Шунингдек, Саида Мирзиёева ҳам бунга муносабат билдириб, раҳбарлик курсисини эгаллаётган аёллардан мамнунлигини билдирди.
"Мен раҳбар лавозимни эгаллаган ҳар бир истеъдодли, билимли аёлни кўриб, мамнун бўламан. Нозиманинг раҳбарлик қобилияти ва катта салоҳиятига ишонаман. Янги директорга ушбу масъулиятли лавозимда омад, куч ва муваффақият тилайман",-дейди Мирзиёева.






