АсосийSport

"Ювентус" Дибалага қанча маош бермоқчи?

'"Ювентус" Дибалага қанча маош бермоқчи?'ning rasmi

"Ювентус" раҳбарияти ҳужумчи Пауло Дибалани таркибда сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato хабар тарқатмоқда. 

Қайд этилишича, туринликлар 28 ёшли аргентиналик футболчига йилига 8 миллион евро маош ва 3 млн евро мукофот пулини тақдим қилишга тайёр. 

Томонлар мазкур келишув хусусида музокаралар ўтказмоқда ва тез орада расман келишувга эришиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум А Серияда 20та учрашувда иштирок этиб, 7та гол уришга муваффақ бўлди. 

    Бошқа янгиликлар