Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу ҳақда хабар бермоқда.
Унга кўра:
- Ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади;
- Талаба ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал асосида камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади;
- сиртқи ва кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш талабаларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;
- кечки таълимда ўқиш бир ҳафтада 4-5 кундан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, таклифларни regulation.gov.uz сайти орқали қолдиришингиз мумкин.






