2022 йил 22 февраль соат 09:00 дан 17:00 га қадар Зангиота тумани "Туркистон" ҳудуди "Тарнов" маҳалласини табиий газ билан таъминловчи ер ости ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш (авария) ҳолати аниқланганлиги сабабли юқорида кўрсатилган манзилда 895 та аҳоли хонадонларида ва 5 та табиий газ улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидалнишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
"Етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўраймиз",-дейилади хабарда.