21 февраль, душанба куни Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.
-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Ҳасанбой Дўстматов италиялик Шиакка Томмазога қарши рингга чиқиши керак эди. Номаълум сабабларга кўра Ҳасанбойнинг рақиби рингга чиқмади. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи жангсиз кейинги босқичга йўл олди.
Шунингдек, Мужибиллло Турсунов (-63,5 кг) Қозоғистон вакили Муҳаммадсабир Базарбай Уулудан устун келган бўлса, Жаҳонгир Раҳмонов (-67 кг) италиялик Мичели Жакомога имкон қолдирмади.
Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг:
Эркаклар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Шиакка Томмазо (Италия) Дўстматовнинг техник ғалабаси
-63,5 кг: Мужибиллло Турсунов — Муҳаммадсабир Базарбай Уулу (Қозоғистон) – 5:0
-67 кг: Жаҳонгир Раҳмонов — Мичели Жакомо (Италия) – 5:0
Аёллар:
-71 кг: Турсуной Раҳимова — Марат Арилим (Қозоғистон) – 5:0






