АсосийDunyo

2 нафар ўзбекистонлик 2019 йил қилган жинояти учун Саудия Арабистонидан депорт қилинди

'2 нафар ўзбекистонлик 2019 йил қилган жинояти учун Саудия Арабистонидан депорт қилинди'ning rasmi

Жорий йиги Умра мавсумида Мадина аэропортида икки нафар ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистони Чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга таъқиқ борлиги аниқланган. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди. 

️Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро Қирғизистон Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида Саудия қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан мамлакатга кириш учун 10 йил муддатга таъқиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар