АсосийJamiyat

"Биз ажримни бекор қилмоқчимиз! Мен яқинда она бўламан!" Қашқадарёда 10 йил яшаб фарзандсизлик сабаб ажрашмоқчи бўлган эр-хотин аризасини қайтариб олди

'"Биз ажримни бекор қилмоқчимиз! Мен яқинда она бўламан!" Қашқадарёда 10 йил яшаб фарзандсизлик сабаб ажрашмоқчи бўлган эр-хотин аризасини қайтариб олди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари қошида ташкил этилган яраштирув комиссиялари саъй-ҳаракатлари билан яна бир оила ажримдан сақлаб қолинди. Бу ҳақда ДХА Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Деҳқонобод тумани Яшнабод МФЙ да истиқомат қилувчи Ч.Қаршиев ва Р.Назаровалар яхши ниятлар билан 2012 йилда оила қуришади. 10 йиллик турмуши давомида ўрталарида фарзанд бўлмаганлиги боисдан бу оила ажрашишга қарор қилишади. Қонуний 3 ой муҳлат берган ФҲДЁ бўлими томонидан оилани яраштириш учун ҳаракатлар бошланди.

Маҳалла раиси З.Алимардоновнинг айтишича, бу оилада моддий томондан етишмовчилик бўлганлиги сабабли эр ва хотин хеч қандай тиббий текширувдан ўтишмаган.Масъуллар аралашуви билан келиннинг даволаниши учун кераклича маблағ тўпланди ва келин ўз уйига қайтарилди.

- Бу қувончли хабарни сизга айтсмасам бўлмайди. Биз ажримни бекор қилмоқчимиз! Мен яқинда она бўламан! Рахмат барчангизга! Сизларни ёрдамларингиз билан оилам тикланди, дейди Р.Назарова.

 

— Деҳқонобод туманининг 24 та маҳалласида 3 йил мобайнида бирортаям ажрим ҳолати  қайд этилмаган. Маҳалла билан ўзаро қилаётган ҳамкорлигимиз ўз натижасини бермоқда." -дейди Деҳқонобод туман ФҲДЁ мудираси О.Ашурова.

    Бошқа янгиликлар