Олий таълим вазирлиги томонидан “Илҳом” мукофоти учун танлов эълон қилинди.
Ушбу мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.
️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – “Спарк” автомобили;
2-ўрин – 30 млн сўм пул мукофоти;
3-ўрин – 15 млн сўм пул мукофоти.
Танлов 2 босқичда ўтказилади:
1-босқич – ҳар йили 20-мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;
2-босқич – ҳар йили 10-майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.
️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш Адиблар хиёбони очилган кун – 20-майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш учун 15-мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.






