Халқ таълими вазирлиги Андижон вилоятининг айрим туманларида аванс пуллари кечикаётганлиги юзасидан расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, вилоятнинг Андижон шаҳар, Асака ва Бўстон туманлари халқ таълими бўлинмалари айрим ходимларнинг масъулиятсизлиги туфайли 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар ўз вақтида топширилмаган. Шу сабабли, уларнинг ғазна ҳисобрақамлари бўйича амалга ошириладиган операциялар автоматик равишда тегишли дастурларда вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум бўлган.
Расмий муносабатда ҳозирда ушбу туман (шаҳар) халқ таълими бўлинмаларида юзага келган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилиши натижасида Асака ва Бўстон туманларида аванс тўловлари тўлиқ тўлаб берилиши айтилмоқда.






