АсосийJamiyat

Ҳисор қўриқхонасидаги яна бир қор қоплони фотоқопқонга тушди (видео)

'Ҳисор қўриқхонасидаги яна бир қор қоплони фотоқопқонга тушди (видео)'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонаси қор қоплонининг доимий яшаш жойларидан бири ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси қўриқхонага ўрнатилган фотоқопқон тушган табиатнинг ана шу ноёб жонивори тасвирини эълон қилди.  

Бундан сал аввал қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими давлат назоратчиси  Жамшид Бердалиев томонидан  Қуралай сойига қўйилган  камера объектига 2 бош қор қоплони муҳрлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Қор қоплони бугунги кунда ноёб тур ҳисобланиб, халқаро “Қизил китоб”га киритилган. Мушуксимонлар оиласига мансуб бўлган бу ноёб жониворни мамлакатимизда муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган.  

    Бошқа янгиликлар