2022 йил 18 февраль куни соат 20:14 да номаълум шахс, Бухоро шаҳар Шербудин кўчасида жойлашган автотураргоҳда 37 ёшли Р.Ф. томонидан қаровсиз қолдирилган «Spark» автомашинанинг эшиклари очиқ ва унинг калити ўт олдириш қулфида қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят 18 ёшли А.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Ҳолатга ойдинлик киритилганда, “шоввоз” жабрланувчининг автомашинасида Бухоро шаҳри Турди Фароғий кўчаси 26-уй олдига етган пайти унинг ёнилғиси тугаганлиги сабабли транспорт воситасини шу ерда қаровсиз қолдириб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Р. процессуал тартибда ушланган.






