АсосийJinoyat

Яшнободда хусусий корхона раҳбари 72 нафар фуқарога машина олиб бераман деб алдади

'Яшнободда хусусий корхона раҳбари 72 нафар фуқарога машина олиб бераман деб алдади'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “E.T.A.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва бошқалар фуқароларнинг ишончига кириб, уларга имтиёзли шартлар асосида автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилиб, 72 нафар фуқаро билан шартнома тузишга эришиб, жами 362,3 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига дастлабки тўлов сифатида қабул қилишиб, ушбу маблағларни ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, шунингдек, Д.Т. солиқ ҳисоботларида даромадларини камайтириб кўрсатиш орқали 137,7 млн сўм солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар