АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

'Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди'ning rasmi

«Ўзгидртомет» 23—25 февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб шошилинч ахборот эълон қилди.

Қайд этилишича, шу кунлари ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қайд этилишича, шу кунлари ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон туманларида;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманларида сел келиши хавфи эълон қилинди.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар