Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва ДХХнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада фуқаро О.У. бошқа бир фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






