Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви йўлга қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди:
Муаммоингиз борми мурожаат қилинг!
Маслаҳат берамиз, ечим топамиз, кўмак берамиз.
Адлия вазирлигидан яна бир лойиҳа.
Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви йўлга қўйилди.
Кўрсатув мақсади: фуқароларнинг ўзларини қийнаётган турли масалалар бўйича қонуний маслаҳат, ечим ва кўмак беришдан иборат.
Кўрсатувнинг биринчи сони эртага, 23 февраль куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканалида жонли эфир орқали бўлиб ўтади.
Мавзу: Ҳуқуқий нигилизм, ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий саводхонлик.
Мавзу юзасидан ўз саволларингизни “@yuridiklinikabot”га қолдиришингиз мумкин.
Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.






