АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди

'Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси январь ойидаги тартибсизликлардан кейин Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олиниши муносабати билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.

Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси январь ойида Қозоғистонда рўй берган тартибсизликлардан кейин Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олингани муносабати билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Қобулжонов маълум қилди:

Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага таяниб, Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалди.

Ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.

Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ушбу нотада Қозоғистон ТИВдан ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш сўралган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ҳибсдагилар билан консуллик учрашувини ташкил этиш сўрови юборилган.

    Бошқа янгиликлар