Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг огоҳлантирув маълумотига кўра, 2022 йилнинг 23-25 февраль кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Бу ҳақда Фавқулоддда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.






