Тошкент метрополитенида бугун, 23 февралдан бошлаб илк маротаба она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхонадан фойдаланиш бошланади. Бу ҳақда Zamon.uz' нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мазкур ташаббус президентнинг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
“Бундай хоналар замон талабларига мос равишда барпо этилган бўлиб, қатор қулай ускуналар билан жиҳозланган”, — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, “Чилонзор” метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилаётгани, агарда бу ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам амалда татбиқ этилиши айтилган.






