Хабарингиз бор Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди.
"Кеча синоптиклар бугунги сафарим ноқулай об-ҳаво туфайли ярим ёки бир соатга кечиши ҳақида айтишганди. Бугун эрталаб эса йўлимиз очиқлиги ва ўз вақтида Мўйноққа учишимиз мумкинлиги ҳақида айтишди. Йўлларимиз очиқлиги рост бўлсин!"
Ушбу гаплар билан сўзларини якунлаган Шавкат Мирзиёев Орол бўйи ҳудудларини кўздан кечириш учун йиғилишни тарк этди. Бу ҳақда Darakchi.uz журналисти хабар берди.
Бугун давлат раҳбари Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир ва Шуманай туманларига ҳам ташриф буюради.