Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “Z.” МЧЖга қарашли дорихонада тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, дорихона сотувчиси 5 дона “Тебантин” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегиши ҳужжатлари бўлмаган сотиш учун мўлжалланган, 290 дона “Тебантин”ва 2 572 дона “Карбамазипин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.И. 42 дона “Регапен” ва 5 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини фуқаро А.га ўтказган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, кучли таъсир қилувчи 32 дона “Регапен”, 12 дона “Тропикамид”, 8 донадан “Рибоксин” ва “Магвит” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






