АсосийJamiyat

Ислом Каримовга суиқасдни ташкил этишда қатнашган террорчига суд ҳукми ўқилди

'Ислом Каримовга суиқасдни ташкил этишда қатнашган террорчига суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Бугун, 23 февраль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 16 февраль воқеалари иштирокчисига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Б.Бердиев раислигида кўриб чиқилган. 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, судланувчи – 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Ж.Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақлидир.

    Бошқа янгиликлар