АсосийЖИНОЯТ

Наманганда "Malibu-2"ни ёқиб юборган фуқаронинг иши судда кўрилди (видео)

Бундан бир неча ой муқаддам Наманган вилояти Давлатобод тумани Юксалиш массивида аёл...

'Наманганда "Malibu-2"ни ёқиб юборган фуқаронинг иши судда кўрилди  (видео)'ning rasmi

Бундан бир неча ой муқаддам Наманган вилояти Давлатобод тумани Юксалиш массивида аёл ва эркак тортишуви сабаб "Malibu-2" автомашинаси ёқиб юборилгани ҳақида хабар бергандик. 

Воқеа 2021 йилнинг 13 ноябрь куни соат 4:00ларда Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи 1989 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйи олдида юз берган.

Мазкур холат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатилган эди.

Жиноят ишида тўпланган хужжатлар Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига хавола қилинди. Суд иши натижаларига кўра, жиноятчи айбдор деб топилиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда "Даракчи"га Жиноят ишлари бўйича Наманган шахар суди судяси  Элёр Пирматов маълумот берди:

"2022 йилнинг 24 январдаги қарорига кўра Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодексининг 173-моддаси 2 қисми "В " банди билан айбланган фуқаро Игамбердиев Олим Исаковичга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, шу куни ҳукм эълон қилинди. Айбланувчи томонидан фуқаронинг Малибу русумли автомашинасини ёқиб юбориши натижасида етказилган 231 миллион сўм моддий зарар масаласида иш кўриб чиқилди. Жазо тайинлашда судланувчининг айбига иқрорлиги, пушаймонлиги, оилавий моддий шароитлари эътиборга олинди. Бироқ иш бўйича етказилган моддий зарар қопланмаганлигини, жабрланувчининг давоси борлиги инобатга олиниб, айбланувчига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниш жазоси тайинланди. Унга нисбатан қўлланилгам эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у қамоққа олинди."

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 06.06.2026 06:34

    Тошкентда криптоалдамчилик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди

    Криптовалюта ноқонуний айланмаси ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларидан ошган.

    'Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 06.06.2026 04:02

    Фарғона ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди

    6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 04.06.2026 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.