АсосийDunyo

Владимир Путин украиналикларни ҳамкорликка чақирди

'Владимир Путин украиналикларни ҳамкорликка чақирди'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин украиналикларга мурожаат қилди. У украиналикларни ҳамкорликка чақирган.  Бу ҳақда риа новости хабар берди. 

“Украина фуқароларига мурожаат қиламан. 2014 йилда Россия Қрим ва Севастопол аҳолисини сиз ўзингиз “нацистлар” деб атайдиганлардан ҳимоя қилишга мажбур бўлган. Қримликлар, севастополликлар ўз танловини қилди — ўзларининг тарихий ватанлари билан, Россия билан бирга бўлди. Ва биз буни қўллаб-қувватладик. Қайта айтаман, улар бошқача йўл тутиши мумкин эмас эди. Бугунги воқеалар Украина ва украин халқи манфаатларига тажовуз қилиш истаги билан боғлиқ эмас. Улар Украинани гаровга олган ва ундан мамлакатимиз ҳамда унинг халқига қарши фойдаланишга уринаётганлардан Россиянинг ўзини ҳимоя қилиши билан боғлиқ. Такрор айтаман, бизнинг ҳаракатларимиз ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилиш, бизга келаётган таҳдидлардан ва бугунги кунда содир бўлаётганидан ҳам каттароқ офатдан ҳимоя қилишдир”, деган Путин.  

РФ раҳбари сўзида давом этиб, мустақил муносабатларни ўрнатиш учун ўзаро ҳамкорликка чақирган.  

“Қанчалик оғир бўлмасин, буни тушунишингизни сўрайман ва ҳамкорликка чақираман. Бу фожиали саҳифани имкон қадар тезроқ ўтказиб, биргаликда олға бориш учун. Ишларимизга, муносабатларимизга ҳеч ким аралашмаслиги учун. Давлат чегаралари мавжудлигига қарамай, бу бизни бутун ичимиздан мустаҳкамлайди. Мен бунга ишонаман”, деган Россия Федерацияси Президенти.

Маълумот ўрнида, Россия ҳарбий қўшинлари Украина бўйлаб ракета зарбалари бермоқда. 

    Бошқа янгиликлар