Украина президенти Владимир Зеленский Украина армияси ҳар қандай сценарийга тайёрлигини, аммо тафсилотлар ошкор этилмаслигини айтди. Бу ҳақда президент Киевда Полъша ва Литва президентлари билан бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича ОАВга маълум қилди.
"Давлатимиз ҳимояси бўйича аниқ қадамларни фақат мен ва армиямиз билади. Ва менга ишонинг, биз ҳамма нарсага тайёрмиз", деб таъкидлаган Владимир Зеленский.
Давлат раҳбари Россия президентининг шахсий қарорларини ёки Донбаснинг босиб олинган ҳудудларида Россия назоратидаги тузилмаларнинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бера олмаслигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, Будапешт меморандуми энди ишламай қолгани сабабли, Украина янги хавфсизлик кафолатларига муҳтож.
"Будапешт ишламаётгани ҳеч кимга сир эмас. Биз аниқ тушунамизки, ҳозирда Украина хавфсизлик бўйича альянсларнинг бирортасига кирмайди. Биз ҳамкорларимиз кўмагида Украинани ўзимиз ҳимоя қиламиз. Аммо айнан украиналиклар ҳалок бўлмоқда. Шунинг учун Украинага хавфсизлик кафолатлари аниқ ҳозир, керак.” - деди Президент.
"Бошқа ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Ва бизда ҳозир чегарада, вақтинча босиб олинган ҳудудларда 150 минг рус қўшинлари борлигини ҳисобга олсак, мен Россия аниқ хавфсизлик кафолатларини берадиган давлатлар қаторида бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Ҳеч кимга сир эмас, Мен Россия президентини музокаралар столига ўтиришни ва гапиришни бир неча бор таклиф qilganman. Чунки бу шарт эмас, мулоқот масаласи”, — дея қўшимча қилди Владимир Зеленский.






