1

Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подездларини ювишга жалб қилинди

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 14:54
Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подездларини ювишга жалб қилинди

Ижтимоий тармоқларда  “Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подездларини ювишга жалб қилинди” сарлавҳали  хабар тарқалди.

Ушбу хабар Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам ходимларнинг ушбу ишларга мажбурий жалб этилгани аниқланган.

Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилди. 

Меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.  Азирлик шахсингиз сир сақланиши кафолатлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1