1

Метродаги ҳожатхонадан текин фойдаланувчилар рўйхати тузилди

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 15:33
Метродаги ҳожатхонадан текин фойдаланувчилар рўйхати тузилди

23 февралдан Чилонзор метро бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона ишга туширилди. Ундан бепул фойдаланувчилар тоифалари белгиланди. Бу ҳақда "zamon.uz" сайти хабар бермоқда. 

Она-бола хонаси ва ҳожатхона "Чилонзор" метро бекатининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан кириладиган қисмида жойлашган.

Ҳожатхона аёллар ва эркаклар учун алоҳида бўлиб, аёллар ҳожатхонаси ичкарисида она-бола хонаси, яъни 1 ёшгача бўлган гўдакларни йўргаклаш хонаси ташкил этилган.

Она-бола хонаси ва ҳожатхона "Underground service" МЧЖ томонидан "Toshkent metropoliteni" ДУК билан ҳамкорликда қурилган бўлиб, ундан фойдаланиш ҳақи 1,5 минг сўм.

Қуйидаги тоифага кирувчи йўловчилар эса ҳожатхонадан бепул фойдаланишлари мумкин:

  • Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари;
  • Ногиронлиги мавжуд фуқаролар;
  • Чернобил фалокати иштирокчилари;
  • Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва Ёшлар иттифоқи етакчилари;
  • 7 ёшгача бўлган болалар.

"Toshkent metropoliteni" ДУК матбуот хизматининг маълум қилишича, она-бола хонаси ҳамда ҳожатхона синов тариқасида қурилган бўлиб, натижа кутилганидек бўлса, йўловчилар оқими кўп бўлган яна 14 та метро бекатида ҳам барпо этилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1