1

"Ёқилғининг етишмаслиги билан боғлиқ эмас" – “Uzbekistan Airways”

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 16:00
"Ёқилғининг етишмаслиги билан боғлиқ эмас" –  “Uzbekistan Airways”

Аввалроқ, Россияга учган самолёт Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг HY-9825 рейси билан Наманган-Краснодар йўналиши бўйича учаётган самолёти Ростов вилояти устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли қайтишга мажбур бўлганини маълум қилди.

“Uzbekistan Airways” АЖининг хабар беришича, ушбу хабарлар ижтимой тармоқларда  самолётнинг қайтишига ёқилғининг етишмаслиги билан боғлиқ, дея талқин қилинган.

Компаниянинг қўшимча расмий баёнотига кўра, экипаж парвоз амалга оширилаётган ҳудудда ҳаво трассалари ёпилиши ҳақидаги маълумотни олган. Шу билан бирга Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидаги вазиятни аниқлаштириш ва қатновни бажариш ёки жўнаб кетиш аэропортига қайтиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш учун Урганч шаҳридаги аэропортга қўниш талаб этилган.  

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, Тошкент-Киев-Тошкент мунтазам қатновлари 2022 йилнинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлари бекор қилинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1