1

Талабалар иккинчи курсдан ишлаши мумкин — Олий таълим вазири

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 17:25
Талабалар иккинчи курсдан ишлаши мумкин  — Олий таълим вазири

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг Қорақалпоғистон Республикасида тахсил олаётган талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ОТМларда 2 курсдан бошлаб ишлашга рухсат берувчи янги тизим яратилишини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, талабаларга амалиёт муддатини кўпайтириш керак.

«Керак бўлса, бутун ўқув режада қатор ОТМларда 70 фоиз амалиёт қилиш керак. Педагогика йўналишда 4+2 йўналишини жорий қилиш — 4 кун институтда, 2 кун мактабда. Биласизларми, биз бугунгача қандай бюрократиялар қилдик-да, сиртқи таълимда ўқийдиган талабани ишга олмадик. Ўзи сиртқи таълимдан мақсад нима? Ишлаб, ўқисин… Йўқ, сен олдин битириб, дипломингни ол, кейин ишга оламиз, дедик. Ўқиб турган талабани агар бирор қариндош уруғлиги бўлмаса, катта курс бўлмаса, уни ҳам ишга олмадик», — деди Абдуқодир Тошқулов.

Эндиликда олий таълим муассасаларида ишлаш билан боғлиқ янги тизим яратилиши, талабаларга 2 курсдан бошлаб ўз йўналишида ишлашига рухсат берилиши маълум қилинди.

«Биз ҳозир шундай тизим қилмоқчимиз, менимча педагогика йўналишлари бундан жуда хурсанд бўлади. Иккинчи курсдан бошлаб, бемалол мактабларга бориб, ойлик олиб ишлаш мумкин бўлади. Педагогика бўйича президентимиз йиғилиш қилди ва шунда қатъий таъкидлади-ки, иккинчи курсдан бориб, ҳам ўқисин, ҳам ишласин. Ишлаганда ҳам ўзининг соҳасида ишласин. Мен буни ҳурмат қиламан», — деди вазир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1