1

Uzbekistan Airways Ростов-Дон ва Краснодарга парвозларни бекор қилди

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 19:21
Uzbekistan Airways Ростов-Дон ва Краснодарга парвозларни бекор қилди

Uzbekistan Airways Ростов-Дон ва Краснодарга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Россия Федерациясининг Ростов-Дон (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шу муносабат билан авиакомпания қуйидаги режалаштирилган мунтазам қатновларни бекор қилган.

  • HY-9647/9648 Тошкент—Ростов-Дон—Тошкент йўналишида – 25, 27 февраль ва 2 март кунлари;
  • HY-9687/9688 Тошкент—Краснодар—Тошкент йўналишида – 27 февраль ва 1 март кунлари;
  • HY-3687/3688 Тошкент—Краснодар—Тошкент йўналишида – 2 март куни.

Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

«Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади  хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1