1

Айни пайтда Украинада бўлган ўзбеклар сони маълум қилинди

ЖАМИЯТ 24.02.2022, 21:24
Айни пайтда Украинада бўлган ўзбеклар сони маълум қилинди

 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов Украинада бўлиб турган ўзбеклар сонини маълум қилди:

Ўзбекистон Республикасининг Киев шаҳридаги Элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шу билан бирга, фуқароларимиз рўйхати янада аниқлаштирилмоқда.

Шунингдек, Кабулжанов эвакуация чоралари ҳақида ҳам маълумот берди:

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги Элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилганини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Ю.Кабулжанов Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси маълумотига таяниб, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини тасдиқлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1