Россия президенти Владимир Путин Украинага қилинган ҳужумдан кейин илк баёнот берди.
"Улар бизга шундай йўл тутишимиздан бошқа чорани қолдиришмади", - деди Путин.
Шунингдек, у хавфсизлик борасида ҳам қуйидагиларни маълум қилди.
"Хавфсизлик соҳасидаги хавф-хатарлар шундай юзага келдики, бунга бошқа воситалар билан жавоб беришнинг иложи қолмади. Агар биз буни амалга оширмаганимизда мамлакатимиз қандай омон қоларди, буни тасаввур қила олмайман", - дея Путин сўзларидан келтирмоқда "Интерфакс".
Пайшанба куни Россия ҳарбийлари Украина томон ҳужум қилди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кун давомида Россия ҳарбийлари Украина ҳарбий инфратузилмасининг 74та объектини, жумладан, 11та аэродом ва ҳарбий-денгиз базасини йўқ қилган.






