Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Россияга қарши янги иқтисодий санкцияларни эълон қилди. Бу ҳақда у парламентга маълум қилди, дея хабар бермоқда Sky News.
"Бу куч бизга Россия банкларини Буюк Британия молия тизимидан бутунлай чиқариб ташлашга имкон беради. Уларни фунт стерлингдан фойдаланиш ва Буюк Британия орқали тўловларни амалга оширишдан маҳрум қилади. Ҳозирда Россия савдосининг маълум қисми АҚШ доллари ва фунт стерлингда амалга оширилаётгани сабабли, мен Вакиллар палатасига АҚШ ҳам худди шундай чоралар кўраётгани ҳақида маълум қилишдан мамнунман", - деди Жонсон.
Жонсоннинг айтишича, Россия фуқаролари Буюк Британиядаги банк ҳисобларига қўйиши мумкин бўлган пул миқдорида чекловлар бўлади.
Унга кўра, “Аэрофлот” авиакомпаниялари Буюк Британияга парвозларни тақиқлайди, Россияга сотиладиган ускуналарга нисбатан “қаттиқ экспорт назорати” жорий этилади.
Буюк Британия ҳукумати активлари 154 миллиард фунт стерлингни ташкил этувчи ВТБ активларини зудлик билан музлатиб, Россиянинг барча йирик банклари активларини музлатиш ниятида.






