Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги айни дамда Украина юз бераётган вазият, мамлакатга қарши бошлаган ҳарбий операция бўйича муносабат билдирди.
Туркия Россияни ушбу адолатсиз ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни тезроқ тўхтатишини сўрамоқда.
"Биз Россия Федерацияси Қуролли кучлари томонидан Украинага қарши бошланган ҳарбий операцияни номақбул деб ҳисоблаймиз ва рад этамиз. Бу ҳужум Минск келишувларини бузиш билан бир қаторда халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади ҳамда минтақамиз ва бутун дунё хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. Мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш зарур деб ҳисоблайдиган Туркия чегараларни қурол ёрдамида ўзгартиришга қарши. Биз Россия Федерациясини ушбу адолатсиз ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни имкон қадар тезроқ тўхтатишга чақирамиз",-дейди вазирлик.
Қайд этилишича, Туркия томонидан Украинанинг сиёсий бирлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш келгусида ҳам давом этади.






