АсосийJinoyat

“Hududgaz Jizzax”нинг бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандиси 3 000 АҚШ доллари билан ушланди

'“Hududgaz Jizzax”нинг бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандиси 3 000 АҚШ доллари билан ушланди'ning rasmi

Жиззах шаҳрида тадбиркордан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилган бўлим бошлиғи ва етакчи муҳандис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали етакчи муҳандиси Ш.И. (муқаддам ЖКнинг 214-моддаси билан судланган) “Х.S.” МЧЖнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномада ҳисобланган 384,6 млн сўм зарарни камайтириб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчиси Д.Д.дан 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, филиалнинг шартномавий-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Б.Р. шериги етакчи муҳандис Ш.И.дан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар