АсосийJamiyat

Касалланганлар, тузалганлар, вафот этган ва эмланганлар... Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ сўнгги вазият

'Касалланганлар, тузалганлар, вафот этган ва эмланганлар... Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ сўнгги вазият'ning rasmi

2022 йил 24 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 036 (+156) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-5 нафари Андижон вилоятида,

-5 нафари Бухоро вилоятида,

-2 нафари Жиззах вилоятида,

-4 нафари Наманган вилоятида,

-23 нафари Самарқанд вилоятида,

-4 нафари Сирдарё вилоятида,

-8 нафари Сурхондарё вилоятида,

-7 нафари Фарғона вилоятида,

-2 нафари Хоразм вилоятида,

-33 нафари Тошкент вилоятида,

-58 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 231546 (+514) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1628 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 26 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичлари ҳам маълум қилинди. 

Унга кўра, 24 февраль мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 130 763  доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

- 1-босқич эмланганлар 9 723 нафарни,  

- 2-босқич эмланганлар 35 403 нафарни,

- 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 85 637  нафарни ташкил қилди.

 Айни кунгача мамлакатимизда жами  45 513 118 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

- 1-босқич эмланганлар 19 663 178 нафарни,  

- 2-босқичда эмланганлар 15 356 638 нафарни,

- 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 10 493 302 нафарни ташкил қилди.  

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

-Тошкент вилояти (23 031  доза),

-Андижон вилояти (16 390  доза),  

-Қашқадарё вилояти (12 061  доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,6 фоизга,  тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 72 фоизга етган.

    Бошқа янгиликлар