АсосийDunyo

"Ҳеч бир давлат Украинага ўз ҳарбийларини юборишга тайёр эмас". Зеленский ёлғиз қолган Украина ҳақида гапирди

'"Ҳеч бир давлат Украинага ўз ҳарбийларини юборишга тайёр эмас". Зеленский ёлғиз қолган Украина ҳақида гапирди'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбнинг ваъдаларига қарамай, мамлакат ўз давлатини ҳимоя қилишда ёлғиз қолганини айтди. Украина раҳбарининг видеомурожаати унинг Телеграмъдаги каналида эълон қилинди.

Унга кўра, Ғарб фақат Украинани қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирмоқда. Зеленский шунингдек, дунё етакчиларининг ҳеч бири унинг НАТОга қабул қилинишини кафолатлашга ва Украинага ўз ҳарбийларини юборишга тайёр эмаслигини маълум қилди.

“Биз давлатимиз ҳимоясида ёлғиз қоламиз. Ким биз билан жанг қилишга тайёр? Ростини айтсам: мен бундан кўрмаяпман. Ҳамма қўрқади”, - деди ва у Украинага ҳамда ёрдам бераётган ҳар бир давлатга миннатдорчилик билдирди.

 

    Бошқа янгиликлар