Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Япон тили ва махсус малака тест маркази раҳбари Дилафруз Икромова маълум қилди.
Қайд этилишича, куни кеча Япония ҳукумати «Махсус малакали ишчи» мақомини тасдиқловчи тестларни Ўзбекистонда ўтказилишини расман тасдиқлади. Бунга кўра Ҳамдустлик мамлакатлари ичида илк бор Япония ҳукумати томонидан амалга ошириладиган Tokuteiginou тестлари юртимизда амалга оширилади.
Мазкур тестларни юртимизда ўтказилиши Японияда ишлашни истаган фуқаролар учун харажатларни қисқартириш билан биргаликда, Япония меҳнат бозорида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини салоҳиятини танитишга ва Ўзбекистон сегментини яратишга кўмак беради.






