АсосийJamiyat

“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди

'“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди'ning rasmi

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.

Дастлаб “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.   

— Мазкур қонун лойиҳасида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, соҳадаги ваколатли давлат органи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар белгиланмоқда, — деди Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев. 

— Чунки бугун ахборот майдони кенгайиб, рақамлаштириш борасидаги ишлар ривожланаётгани, ўз навбатида, кибермакондаги таҳдидларни ҳам юзага келтирмоқда. Шу мақсадда ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши киберхавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш, ахборот тизимлари ва ресурсларининг яхлитлигини таъминлашга замин бўлади. Рухсатсиз ҳаракатлар, ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, бузиш, нусхалаш, блоклаш ва мамлакатнинг ахборот тизимлари ва тармоқларига ноқонуний аралашишнинг олдини олишга хизмат қилади.  

Мажлисда қонун лойиҳасини моддама-модда кўриш давомида  депутатлар томонидан уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар, аниқлаштирувчи саволлар билдирилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи  ўқишда қабул қилинди.  

    Бошқа янгиликлар