Европа Иттифоқи Владимир Путин ва Россиянинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг активларини бугун, 25 февраль куни жорий этилаётган санкциялар пакети доирасида музлатиб қўйишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
ЕИ мамлакатларининг Ташқи ишлар вазирлари бугун тушдан кейин санкциялар пакетини, шунингдек, Россия банклари ва саноатига қарши бир қатор чораларни тасдиқлашни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, 24 февраль куни кечки пайт етакчилар бу масалани муҳокама қилишган ва уларнинг кўпчилиги бу ғояни қўллаб-қувватлаган.






