АсосийJamiyat

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида Меморандум имзоланди

'Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида Меморандум имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

Меморандум билан Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишдаги икки томонлама комплекс ҳамкорлик ҳаракатларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Хусусан, меморандумга мувофиқ томонлар:

соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ФАТФ тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш;

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни леглаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хавф даражасига тушувчи ва шубҳали операциялар тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашинувини йўлга қўйиш;

соҳада фаолият юритаётган кадрлар малакасини оширишга қаратилган маҳаллий ва халқаро даражадаги платформаларда ўқув семинарлар, конференция ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш;

ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда ундан манфаатли фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамкорликни устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Нотариал палата томонидан меморандум талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар