Айни дақиқаларда Болгария пойтахти Софияда 73-бор ўтказилаётган "Странжа" халқаро турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бугунги финал йўлидаги баҳсларда 7 нафар боксчимиз “жанг” олиб бормоқда.
Ҳозирча аёллар ўртасидаги 52 кг вазндаги баҳс якунланди. Унда ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова украиналик Тетиана Кобга қарши баҳс олиб борди. Рефериларнинг қарори билан Украина боксчиси (4:1) ғолиб деб топилди. Турсуной Раҳимова бронза медали билан кифояланди.
Шунингдек, ҳозиргина эркаклар ўртасида 51 килограммдаги илк финалчи номи маълум бўлди.
Рио олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик Тимур Кабдешовга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 3 раунд натижасига кўра, Дўсматов рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.






