1

Пискентда олган қарзи эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди

ЖАМИЯТ 26.02.2022, 11:05
Пискентда олган қарзи эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди

 Тошкент вилояти Пискент туманида фуқаро Б.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.Р.дан олган қарзи эвазига қалбаки 3 200 АҚШ долларини берганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1